Ўзбекистон | 11:52 / 17.12.2021
21269
1 дақиқада ўқилади

Якшанба куни ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилади - «Ўзгидромет»

Фото: Kun.uz

Бугун республика бўйича 7-12 даража бўлган ҳарорат билан илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Эртага республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат шимолий ҳудудларга Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади, бунинг ҳисобига фақат кечки соатларда Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида бироз ёмғир ёғиши кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқни ташкил этади, кундузи 14-17 даража илиққача кўтарилади.

Якшанба куни аксарият вилоятларда ёмғир ёғиши кузатилади. Тоғларда ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. Республика шимолида ёмғир ёғиши эрталаб тўхтайди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ атрофида бўлади, кундузи 8-13 даража илиққача пасаяди.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид