17:56 / 18.12.2021
11572

ЙТҲ қурбони бўлган икки инсон: 16 яшар пиёда, ҳам аёл ҳайдовчи –тунги рейд тафсилотлари

Тошкент шаҳрида ўтказилган махсус тунги рейд тадбирлари давомида одам ўлими билан тугаган йўл транспорт ҳодисалари ҳам аниқланди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати.

Рейд жараёнида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари ҳам қайд этилган. Хусусан, Янгиҳаёт тумани Қипчоқ кўчасида соат тахминан 21:00 ларда Nexia-2 русумли машина ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 16 яшар пиёдани уриб юборган. Ҳайдовчи машинасини ташлаб, воқеа жойидан яширинган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲББ ахборот хизматининг маълум қилишича, касалхонага олиб борилган жабрланувчи шифокорларнинг уринишларига қарамасдан, ҳаётдан кўз юмган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲББ ахборот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲББ ахборот хизмати

Инсон ўлими билан боғлиқ яна бир автоавария пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида содир бўлган. Matiz русумли автомашинада йўл-транспорт ҳодисасига учраган аёл ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Ушбу ЙТҲ оқибатида ўзаро тўқнашган автомобилларда бўлган 4 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲББ ахборот хизмати

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан 2021 йилнинг декабрь ойида ўтказилган рейд тадбирлари давомида 405 та қоидабузарлик аниқланган, 526 та автомобил вақтинча жарима майдонига жойлаштирилган.

Аввалроқ пойтахтда ўтказилган махсус рейд давомида сирена ўрнатилган Equinox, ҳужжатсиз ва маст ҳайдовчилар аниқлангани, икки Mercedes машинаси ҳайдовчилари эса инспекторнинг тўхташ ишорасига бўйсунмай, қочиб кетишга урингани хабар қилинганди.

Top