Талабалар жорий йилнинг 28 декабридан 2022 йилнинг 10 январигача Uzbekistan Airways ички авиақатновларига чипталарни 50 фоиз чегирма билан харид қилишлари мумкин. Бу ҳақда компания ахборот хизмати маълумот бермоқда.
«Ўз шаҳридан узоқда жойлашган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар 28 декабрдан 10 январгача Uzbekistan Airways ички авиақатновларига чипталарни 50 фоиз чегирма билан харид қилишлари мумкин», – дейилади хабарда.







