Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги қум бўронлари вақтида 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида қум бўронлари сабабли кўрувчанлик паст даражага тушиб кетган ва оқибатда 5 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ғузор тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Хусрав Хайруллаевнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳодиса давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-88 Манғит-Шўртан газ-кимё мажмуаси автомобил йўлида содир бўлган. Ўзаро тўқнашган транспорт воситаларининг иккитаси юк машиналари, учтаси эса енгил машиналар бўлган.
«Қум бўронлари сабабли кўрувчанлик 150-180 метрни ташкил этмоқда. Ана шу ҳолатда ҳайдовчиларнинг эътиборсизлиги туфайли 5 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳодисада ҳеч ким жиддий тан жароҳати олмаган, вафот этмаган. Ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланишда эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз», дейди Хусрав Хайруллаев.
Ғузор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Худойберди Йўлдошев туман марказида булутли ҳаво бўлаётганини, аммо қум бўронлари кузатилмаётганини таъкидлади. Унинг билдиришича, қум бўронлари туманнинг чўл ҳудудларида содир бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Қашқадарё вилоятининг бир қанча туманларида ва Қарши шаҳрида қум бўронлари кузатилмоқда. Оқибатда кўриш даражаси пастлаган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ бошқармаси ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланиш давомида эътиборли бўлишларини сўраган.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бундай шароит учун аҳолига ўз тавсияларини берди.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
15:48 / 13.06.2026
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер” 7 йилга қамалди
15:20 / 13.06.2026