Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
GTL заводи минтақада нефтгаз-кимё саноати соҳасидаги энг йирик корхона ҳисобланади – Шавкат Мирзиёев
Президент “GTL” заводининг Ўзбекистонда ва минтақада нефтгаз-кимё саноати соҳасидаги энг йирик корхона эканлигини таъкидлар экан, бу ерда тайёрланадиган юқори сифатли авиакеросинга талаб кўплиги ҳақида гапирди.
“Заводда йилига 3,6 миллиард метр куб табиий газ қайта ишланиб, қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлган 1,5 миллион тонна тайёр суюқ маҳсулотлар, жумладан, бир йилда 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади.
Ушбу маҳсулотлар ҳисобига, йилига 500 миллион долларлик импорт ўрни қопланади, 200 миллион долларлик экспорт ва 2 триллион сўмлик солиқ тушумлари таъминланади.
Алоҳида таъкидлаш керак, биз 300 миллион долларлик газни қайта ишлаб, уни қиймати 3 баробар юқори ва дунё бозорида талаб катта бўлган тайёр маҳсулотларга айлантирамиз.
Бунинг учун тўла асосимиз бор. Чунки бу ерда ишлаб чиқарилган авиакеросин бошқа заводлар маҳсулотига нисбатан жуда тоза ва сифатли бўлиб, энг замонавий самолётларга мўлжаллангани учун, унга ҳамиша талаб юқори ҳисобланади” дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Қайд этилишича, инновацион технологиялар асосида барпо этилган завод ўзини ўзи энергия билан таъминлайди, яъни технологик жараёнларда ҳосил бўладиган буғ ҳисобидан, йилига 650 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Заводда ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ автоматлаштирилган ва технологияларни бошқариш, мониторинг ва хавфсизликни таъминлаш каби муҳим жараёнларга инсон омили таъсири жуда кам даражада эканлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
14:04 / 26.08.2025
Иордания подшоҳи Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди
20:17 / 27.12.2024
Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади
07:50 / 27.12.2024
Ўзбекистон президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди
20:15 / 26.12.2024