Статқўм маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон енгил автомобил импорт қилган асосий давлатлар орасида Хитой (6 963 та) ва Корея (5 630 та) етакчилик қилмоқда.

Бундан ташқари, қуйидаги давлатлардан ҳам автомобил импорти амалга оширилган:

  • Россия – 4 167 та;
  • Қозоғистон – 3 731 та;
  • Польша – 1 204  та;
  • АҚШ – 479 та;
  • Литва – 427 та;
  • Таиланд – 250 та;
  • Германия – 103 та;
  • Япония – 88 та.

Аввалроқ, Ўзбекистон 9 ойда хориждан нечта енгил автомобил импорт қилгани маълум бўлганди.