Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Амрилло Иноятов: Фарғонада трансплантология ва онкология йўналиши бўйича тиббиёт университети филиали ташкил этилади
Соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов Ҳиндистонга сафар давомида 15та йирик тиббиёт компаниялари билан алоқалар ўрнатилганини маълум қилди. Келишувга кўра, Фарғона вилоятида кўп тармоқли тиббиёт маркази ва болалар кардиохирургияси, трансплантология ва онкология йўналиши бўйича тиббиёт университети филиали ташкил этилади.

«Якунланаётган йил Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида ўзгаришлар ва таъбир жоиз бўлса синовли ўтди десак ҳам бўлади. Оқ халатли ходимлар жорий йилда ҳам пандемия даврида ишлади.
Муҳтарам президентимиз ва тизимга келган янги вазир томонидан олиб борилаётган ислоҳотларни халқимиз кўра бошлади.
Кириб келаётган янги 2022 йил эса Ўзбекистон тиббиётида мисли кўрилмаган ўзгариш ва янгиланишлар йили бўлиши шубҳасиз. Ўтган ҳафтда дунёнинг тиббиёти жуда ривожланган давлати Ҳиндистонда бўлиб қайтдик. Бу давлатдаги ҳамкасбимиз - Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ва бир қатор дунёда машҳур тиббиёт муассасалари раҳбарияти билан учрашиб, халқимизга катта манфаат келтирадиган келишувларга эришдик. Жумладан, ўз ичига 90та клиника, 71та госпитал ва 200га яқин турли марказларга эга Apollo Hospitals компанияси билан имзоланган келишувга кўра, Фарғона вилоятида кўп тармоқли тиббиёт маркази ва болалар кардиохирургияси, трансплантология ва онкология йўналиши бўйича тиббиёт университети филиали ташкил этилади. Марказ қурилиши 2022 йилда бошланади.Medanta Hospital ва Sharda Hospital компаниялари билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида йирик тиббиёт марказлари ва иккала марказ қошида ҳам олий таълим муассасалари очилади.
Шунга ўхшаш Ҳиндистоннинг 15та йирик тиббий компаниялари билан алоқалар ўрнатдик. Шунингдек, турли жарроҳлик тиббий муолажалари олиш учун юртимиздан борган ватандошлар билан учрашдик, уларга имкон қадар кўмак беришга ҳаракат қилдик. Халқимизнинг йирик жарроҳлик амалиётига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, 2022 йилда юртимизда «Ўзбекистон - Ҳиндистон» тиббиёти ойлигини ўтказишни режалаштирганмиз. Мазкур ойлик дориасида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида тиббий кўриклар, муолажалар ва жарроҳлик амалиётлари амалга оширилади. Бу эса ҳар бир беморнинг жуда катта миқдордаги маблағи тежалишига олиб келади», дейди вазир ўринбосари.
Мавзуга оид
18:36 / 11.06.2026
Президент онкологик ва гематологик ёрдам тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар билан танишди
19:22 / 31.01.2026
Ўзбекистонда АҚШ олимлари билан саратонни эрта аниқлаш бўйича янги лойиҳа ишлаб чиқилди
21:26 / 20.01.2026
Республика онкология маркази ва унинг ҳудудий филиаллари модернизация қилинади
19:31 / 24.12.2025