16:38 / 03.01.2022
8060

Бухорода юк машинаси ёниб кетди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Вобкент туманида “Hyundai-Porter” юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат бугун, 3 январь куни соат 14:20 ларда Вобкент тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 241-километрида содир бўлган. 1986 йилда туғилган А.Р. бошқарувидаги “Hyundai-Porter” юк машинасининг салон қисмида ёнғин юзага келган. Ҳайдовчи машинани зудлик билан тўхтатган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Транспорт воситасига зарар етган.

Ҳодиса юзасидан Вобкент тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Top