Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танқиддан сўнг: Мактаб яқинидаги «метан заправка» қурилиши тўхтатилди
Қурилиш ўзбошимчалик билан, қонунларга зид тарзда бошлангани маълум бўлди.

Фото: Kun.uz
Kun.uz сайтида Фарғона вилояти Фарғона туманидаги Чек шура маҳалласи ҳудудидаги 26-мактаб ёнида, аҳоли яшаш пунктига яқин жойда автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияси — «метан заправка» қурилаётгани, уни қураётган тадбиркор аҳоли эътирозини инобатга олмаётгани ҳақида танқидий мақола эълон қилинган эди.
Фарғона тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борган. Суриштирув натижасида «Метан омад савдо» МЧЖ томонидан қурилишга рухсат берувчи ҳеч қандай ҳужжатлар расмийлаштирилмагани, «Чек шўра» маҳалла фуқаролар йиғини, Чек шўра кўчаси, 103А ва 104А-уйни ҳамда Фарғона кўчаси, 165-уйда жойлашган ҳовли жойлар сотиб олиниб, ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини бошлаб юборганлиги аниқланган.
Тегишли ташкилотларнинг мазкур ҳудудда АГТКС қурилиши учун рад хулосалари берганлигини инобатга олиб, "Метан Омад Сервис" МЧЖ раҳбари Д. Каримов 15 кун муддат ичида автомобилларга газ қуйиш шохобчасини бузиб, ер майдонини аввалги ҳолатига келтириб қўйиш ҳақида огоҳлантирилган.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сардор Умрзоқов янги лавозимга тайинланди
Ўзбекистон | 17:41
-
Ҳилола Умарова ПА раҳбарига ўринбосар бўлди
Ўзбекистон | 17:13
-
Фақат ойликка яшаб, бой бўлиш мумкинми? Асосий қадам – бюджет юритиш
Жамият | 17:02
-
Афғонистон халқаро миқёсда тан олиниши учун барча шартларни бажарганини эълон қилди
Жаҳон | 16:42
Мавзуга оид

13:41 / 06.05.2025
Фарғонада Nexia 3 ва Tico тўқнашувида бир киши ҳалок бўлиб, икки киши жароҳатланди

09:03 / 01.04.2025
Контейнерни ўқув марказига айлантирган водиллик талаба ҳикояси

10:00 / 02.03.2025
Қир одами: оқбилоллик ревизор

14:32 / 14.02.2025