Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон президенти Афғонистон атрофида «хавфсизлик камари» ташкил этишга чақирди
Имомали Раҳмоннинг сўзларига кўра, Тожикистон чегараларида КХШТ альянси чегараларига ҳужум қилишга тайёр турган олти мингга яқин жангари бор.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон КХШТ раҳбарлари онлайн-саммитида Афғонистон атрофида «хавфсизлик камари» яратишга чақирди, деб хабар бермоқда «Россия 24» телеканали.
Раҳмоннинг сўзларига кўра, Тожикистон чегараларида КХШТ альянси чегараларига ҳужум қилишга тайёр турган олти мингга яқин жангари бор.
«Тожик-афғон чегарасидаги вазият ҳар куни мураккаблашмоқда, чегара бўйлаб толибларнинг ўзлари ўртасида жанговар ҳаракатлар содир бўлмоқда. Охирги ҳафтада биргина участкада 11 киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди. Шунинг учун Афғонистон атрофида «хавфсизлик камари» яратишимиз керак», - деди Тожикистон президенти.
У шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари ва Россиядаги террорчиларнинг «уйқудаги» ячейкалари ҳақида ҳам сўз юритди.
«КХШТ, МДҲ ва ШҲТ доираларидаги учрашувларимизда мамлакатларимиздаги халқаро терроризм, экстремизм ва диний радикализмнинг «уйқудаги» ячейкаларига бир неча марта эътиборингизни қаратганман», — деди Раҳмон.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
20:05 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026