Кеча, 26 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди ва биринчи ўқишда қабул қилинди.
Мажлисда онлайн қатнашган Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари Равшан Абдуллахоновга кўра, рақамли маълумотлар хавфсизлиги билан боғлиқ хавфларнинг ортиб бориши, давлат ва жамият манфаатлари ҳамда фуқароларнинг шахсий ҳуқуқларига таҳдид солиши – глобал рақамли бошқарув учун янги муаммоларни келтириб чиқармоқда.
“Рақамли маълумотлар оқими мамлакат ичида ҳам, ташқарисида ҳам ҳакерлик ҳужумларига дучор бўлиб келмоқда. Республиканинг ахборот хавфсизлиги тизими давлат хавфсизлиги тизимининг бир бўлаги ҳисобланади. Давлат секторининг ахборот тузилмалари ва ресурсларининг барқарор ишлаши ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари учун бир қатор потенциал хавфлар мавжуд бўлиб, улар жамият манфаатлари, жамият ва фуқароларнинг саломатлиги, фаровонлигига таҳдид солиши мумкин”, – деди у.
ДХХ масъули киберхавфсизлик йўналишидаги бир қанча хавф ва муаммоларни санаб ўтди:
- қонунчиликда ахборот хавфсизлигига доир ҳуқуқий нормалар фақат қисман амалга оширилган;
- давлат органлари ва алоқа операторлари ўртасида киберҳужумларни кузатиш уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик тизими мавжуд эмас;
- давлат ахборот коммуникация инфратузилмаси объектлари идентификация қилинмаган ва тасдиқланмаган ҳолда қолмоқда, бу Ўзбекистон учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин;
- муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида ахборот тизимлари ва ресурсларининг хавфсизлик тизимларининг баҳолаш усуллари мавжуд эмас.
Маълум қилинишича, қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда Россия, Хитой, АҚШ, Қозоғистон, Сингапур, Украина, Грузия каби давлатларнинг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги ҳужжатлари ўрганилиб, амалиётга жорий қилиниши таҳлил қилинган.
Равшан Наримоновичга кўра, қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан мақсад киберхавфсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш бўлиб, унда қуйидагилар назарда тутилган:
- киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
- давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари ва ресурсларининг киберхавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни белгилаш;















