Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги аэропортларда ҳаво кемалари ҳаракатини тасвирга олишга рухсат берилади
“Авиаспоттингни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг ижобий имижи, туристик салоҳияти ва инвестициявий жозибадорлигини ошириш, мамлакат аэропортлари ва авиакомпанияларини дунё жамоатчилигига танитиш мақсад қилинган.
Қарорга мувофиқ 2022 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистондаги халқаро аэропортларда авиаспоттинг – белгиланган тартибга асосан аэропортларда ҳаво кемалари ҳаракатини ҳамда парвозини кузатиш, шунингдек, уларни профессионал ва ҳаваскорлар (авиаспоттерлар) томонидан фото, видео тасвирга олишни амалга ошириш йўлга қўйилади.
Республикадаги барча халқаро аэропортлар ҳудудида уларнинг бошқарув шаклидан қатъи назар, шунингдек, уларга туташ ҳудудларда парвозлар хавфсизлиги талаблари, Халқаро авиация ташкилоти (ИКАО) тавсиялари ва илғор хорижий тажриба ҳисобга олинган ҳолда, авиаспоттинг машғулотлари учун ихтисослаштирилган жойлар босқичма-босқич ажратилади.