Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юрак-қон томир касалликлари мавжуд эҳтиёжманд фуқаролар зарур дорилар билан бепул таъминланади
“Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда асосий йўналишлар белгиланди. Жумладан, эҳтиёжманд аҳоли қатламлари зарур дори воситалари билан бепул таъминланади.
2022 йилдан бошлаб:
- йилига бир марта 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган аҳолининг саломатлик профили (овқатланиш характери, тамакига қарамлик, тана вазни индекси, артериал босим, қондаги қанд ва холестерин даражаси ва бошқалар) баҳоланади;
- 40 ёшдан ошганлар йилига камида бир марта скрининг текширувларидан ўтказилади;
- юрак-қон томир касалликлари аниқланганларнинг ягона электрон реестри юритилади ва реестрдаги 200 мингдан зиёд аҳолига эналаприл (Enalapril) дори воситаси бепул берилади;
- эҳтиёжга кўра туман (шаҳар) шифохоналари коагулометр ускунаси ва зарур реактивлар билан таъминланади.
2023 йил 1 январгача юрак-қон томир касалликлари хавф стратификациясини баҳолаш учун мобил илова яратилади.
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий филиалларида кардиология йўналишида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари босқичма-босқич 15 турдан 35 тургача оширилади.
Мавзуга оид
11:35 / 10.06.2026
Қарийб 900 млн сўмлик сифатсиз ва ҳужжатсиз дорилар аниқланди
08:15 / 04.06.2026
2030-йилларда янги тиш ўстирувчи дори бозорга чиқиши мумкин
17:11 / 19.05.2026
Андижонда қўлбола тарзда дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди
18:53 / 25.04.2026