“Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.

Қарорга биноан, қуйидаги соҳаларда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари учун 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январгача ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланди:

  • чакана савдо ва умумий овқатланиш;
  • меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари;
  • автотранспортда йўловчи ва юк ташиш;
  • транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
  • компьютер хизматлари;
  • маиший техникани таъмирлаш;
  • агро ва ветеринария хизматларини кўрсатиш;
  • кўнгилочар масканларда хизматлар кўрсатиш.

Бу имтиёз тадбиркорлик субъектлари томонидан, агар уларнинг юқоридаги фаолият турларини амалга оширишдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этса, қўлланилади.

Рўйхатдаги фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимлар сонини яшириш ҳолатлари аниқланганда, мазкур солиқ имтиёзининг амал қилиши тўхтатилади ҳамда қонунчиликда белгиланган молиявий санкциялар қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда ижтимоий солиқ ставкаси – 12 фоиз.

Юқоридагилардан ташқари, қарорга биноан, ҳар бир туман ва шаҳарда:

— бюджет маблағлари ҳисобига 2021-2022 йилларда шаҳарсозлик лойиҳалари асосида мукаммал таъмирланган, ташқи ёритиш, суғориш ва дренаж тизимлари модернизация қилинган, пиёда ва велосипед йўлаклари қурилган ҳамда аҳоли гавжум бўлган кўчалар савдо, хизмат кўрсатиш, сайилгоҳ ва кўнгилочар кўчаларга айлантирилади;

— рақамли хизматлар улушини босқичма-босқич ошириш учун зарур инфратузилма билан таъминлаш, сифатли алоқа ва интернет хизматлари қамрови, шунингдек, “Электрон ҳукумат” тизими хизматларидан фойдаланиш кўлами кескин кенгайтирилади;

— Тошкент, Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказлари ҳамда бошқа шаҳарларда кўпи билан ҳар 3-5 та маҳалла учун аҳоли гавжум бўлган кўча ободонлаштирилиб, пиёдалар йўлакчаларини кенгайтириш ва уларни ёритиш орқали