Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йилда хориждан 27 мингта автомобил олиб кирилган
Ўзбекистон 2021 йилда хориждан нечта енгил автомобил импорт қилгани маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Фото: Kun.uz
Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон 26 та хорижий давлатлардан қиймати 588,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 27 067 та енгил автомобил импорт қилган.
Қайд этилишича, енгил автомобиллар импорти 2020 йил билан солиштирилганда 1 348 тага ошган.
2021 йилда 809 та электромобиль импорт қилинган.
Аввалроқ, Ўзбекистонга автомобиллар асосан Хитой ва Кореядан олиб келинаётгани хабар берилганди.
2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон енгил автомобил импорт қилган асосий давлатлар орасида Хитой (6 963 та) ва Корея (5 630 та) етакчилик қилган.
Мавзуга оид
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
08:54 / 14.03.2026
Ҳудудлар кесимида корхона ва ташкилотлар сони очиқланди
11:37 / 13.03.2026
Ўзбекистон автомобил бозори: электромобилларга талаб ошиб боряпти
15:51 / 12.03.2026