07:57 / 02.02.2022
5022

Ўқитувчиларга мессенжерлар орқали ўқувчиларнинг уй вазифаларини қабул қилишга рухсат берилди

Kundalik платформаси билан боғлиқ бир қатор чеклов ва талаблар онлайн таълим даври якунига қадар бекор қилинади. АОКАда ўтган брифингда Kundalik платформаси юзасидан келиб тушган саволларга Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова жавоб қайтарди.

Фото: Getty Images

Билдирилишича, Халқ таълими вазирлиги кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда, ўқитувчи ва ота-оналарга қулайлик туғдириш мақсадида, масофавий таълим даври якунига қадар электрон Kundalik платформаси билан боғлиқ бир қатор чеклов ва талабларни бекор қилмоқда

Эндиликда ўқитувчилар уйга вазифаларни ўқувчи ва ота-оналар билан келишган ҳолда Kundalik.com тизими ёки исталган бошқа ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар ёрдамида қабул қилишлари мумкинлиги маълум қилинди. 

Бунда, телевидение орқали эфирга узатилаётган фанлар доирасида ўқитувчилар томонидан берилаётган уйга вазифалар “Онлайн-мактаб” телевизион дастури орқали эфирга узатилаётган дарсларига мос бўлиши лозим.

Уйга вазифа топширилгандан кейин ўқитувчилар томонидан уларни баҳолаш ва қўйилган баҳоларни Kundalik.com тизимига ёки Kundalik.com жорий қилинмаган мактабларда босма шаклдаги синф журналларига қўйиш учун беш кун муддат берилади.

Top