Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда МИБ ходимини уриб тан жароҳати етказган фуқаро озодликдан маҳрум этилди
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида МИБ ходимига қаршилик кўрсатган фуқаро олти ой озодликдан маҳрум қилинган. Бу ҳақда МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 28 октябр куни МИБ Чироқчи туман бўлими бошлиғи ўринбосари ва 3 нафар давлат ижрочилари фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг ижро варақасига асосан даъвогар А.Чўллиевнинг фойдасига 113 миллион 330 минг сўм қарздорликни ундириш мақсадида жавобгар А.Мардоновнинг яшаш уйига боришган.
Қарздорликни ундириш мақсадида унинг ҳовлисида турган бир бош отни хатламоқчи бўлишганида, қарздор А.Мардоновнинг акаси Ж.Мардонов хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатган. Уларни ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, аввал давлат ижрочиси М.Хуррамовни, сўнг уларни ажратиш мақсадида келган давлат ижрочиси У.Хидировни уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, жиноят иши судга юборилган.
2022 йилнинг 14 январь куни Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида судланувчи Ж.Мардонов Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
19:37 / 04.06.2026