Навоийда қуёш фотоэлектр станциясини қуришда 29та тошбақа қутқариб қолинган
Навоий вилоятининг Кармана туманида қуёш фотоэлектр станцияси қурилишида тошбақалар қутқарилиб, инкубаторга кўчирилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, қурилиш ишларини бажаришдан аввал ҳудуд вақтинчалик тўсиқлар, маркировка ленталари ва бошқа чоралар ёрдамида аниқ белгиланган. Сўнгра тупроқни экологик жиҳатдан ўрганиш босқичи амалга оширилган. Ҳудудда Марказий Осиё тошбақаларининг қишлаши учун мос чуқурчалар аниқлангани боис 2020 йилнинг октябрь–ноябрь ойларида экологлар тупроқнинг юқори қатламларини синчиклаб очиб, қишлаётган тошбақаларни аниқлаш бўйича қидирув ишларини олиб борганлар.
Қидирув натижасида топилган 29та тошбақа экологлар ва Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари билан келишилган ҳолда ҳарорат режимида назорат қилинадиган инкубаторга кўчирилган. Экологлар тошбақаларни табиий шароитга мослаштириш мақсадида лойиҳа майдончасининг шимолий чегарасига туташ, яъни уларнинг собиқ жойлашган жойига яқин жойдаги мос ҳудудни белгилаш бўйича ишларни амалга оширган. Кейинчалик таклиф этилаётган ҳудуд Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан келишиш босқичидан ўтган.
Маълум қилинишича, янги электр станцияларини қуришда ҳам шу каби тадқиқотлар амалга оширилади.
Мавзуга оид
11:02 / 19.12.2024
Навоийда бир мактабдан кетма-кет уч ўқувчи вафот этди
16:34 / 12.10.2024
Кармана тумани ҳокими интизомий жазога тортилди
17:30 / 14.09.2024
“Фарҳод” чегара постида 400 дона тошбақани олиб кетаётган Тожикистон фуқароси тўхтатиб қолинди
20:12 / 30.07.2024