Ўзбекистонда электромобилларни қувватлантириш станциялари тармоғи ривожлантирилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

2022 йилнинг 4-чорагига қадар электромобилларни қувватлантириш станциялари тармоғини яратиш ва ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.

Бунда, республикада фаолият юритаётган АГТКШ, АЁҚШларда, аҳоли кўп йиғиладиган объектлар ҳудудларида электр қувватлантириш, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбалари ёрдамида қувватлантириш станциялари ўрнатилиши назарда тутилади.

Бу жараёнда керакли ускуналар маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинишига алоҳида эътибор берилади.

Аввалроқ, Ўзбекистонда Volkswagen электромобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин экани хабар берилганди.