Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 4 минг километр йўлни босиб ўтадиган поезд биринчи рейси амалга оширилди
Жорий йилнинг 5-7 февраль кунлари 654/653-сонли йўловчи поездлар “Қўнғирот – Наманган – Андижон – Қўнғирот” йўналишида биринчи рейсни амалга оширди.
Бундай узоқ масофага ҳаракатланадиган поездлар қатнови мамлакатда илк бора йўлга қўйилди. Қўнғиротдан мазкур поездда йўлга чиққан йўловчилар республиканинг Хўжайли, Нукус, Учқудуқ, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Гулистон, Тошкент, Наманган шаҳарларидан ўтиб, Андижон шаҳрига, шунингдек, Андижондан йўлга чиққан йўловчилар ҳам ушбу шаҳарлар орқали ўтиб Қўнғиротга етиб боради.
Мамлакатнинг 8 та ҳудудини ўзаро боғлайдиган бундай транспорт қатновини йўлга қўйишдан кўзланган асосий мақсад - йўловчиларга, айниқса, Қорақалпоғистонда истиқомат қилаётган фуқароларнинг водий вилоятларига, шунингдек, водий вилоятлари ҳамда республика бошқа шаҳар ва туманларидан Оролбўйи ҳудудларига бориб келиш учун арзон ва қулай транспорт хизматларини кўрсатиш.
Поездлар ҳаракат жадвалига кўра, шанба кунлари Қўнғиротдан, якшанба кунлари Андижондан қатновини амалга оширади. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўловчилар талабларига қараб, келгусида ушбу йўналишда поездлар қатновини кўпайтириш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
08:21 / 25.06.2026
Андижонда 1980-йилларда қурилган магистрал сув тармоғи янгиланади
22:54 / 24.06.2026
Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар ўн йиллаб чўзилмаслиги керак - Саида Мирзиёева
11:00 / 22.06.2026