Ўзбекистонда импорт қилинадиган автомобиллар учун божхона божи ставкалари 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтирилиши кутилмоқда. Божларнинг пасайтирилиши нархларга қандай таъсир қилиши мумкинлигини қуйидаги мисол орқали кўриб чиқамиз.

Айни пайтда янги Changan CS35 Plus II (Comfort) автомобилини Ўзбекистонга олиб кириш нархи (божхоначилар томонидан тасдиқланган Kun.uz ҳисоб-китоблари):

Changan CS35 Plus II
  • Автомобилнинг баҳоси: 19 848 доллар;
  • Божхона йиғими: 37,35 доллар;
  • Автомобил қийматидан бож 30 фоиз = 5 954,4 доллар;
  • Автомобил двигател ҳажмидан 2,5 доллардан = 1600сс = 4000 доллар;
  • ҚҚС 15 фоиз = 4470,36 доллар;
  • Утилизация йиғими БҲМ*120 баробар=32 400 000 сўм= 2987,82 доллар.

Ҳозирда битта Changan CS35 Plus II (Comfort) автомобилини олиб киришга 17 минг 450 доллар ёки 189 млн 227,3 минг сўм бож тўланади.

Агар янги ўзгариш амалиётга татбиқ қилинадиган бўлса, бу автомобилни Ўзбекистонга олиб кириш нархи қуйидаги тартибда ўзгаради:

  • Автомобилнинг баҳоси: 19 848 доллар;
  • Божхона йиғими: 37,35 доллар;
  • Автомобил қийматидан бож 15 фоиз = 2977,2 доллар;
  • Автомобил двигател ҳажмидан 2,5 доллардан = 1600сс = 4000 доллар;
  • ҚҚС 15 фоиз = 4023,78 доллар;
  • Утилизация йиғими БҲМ*120 баробар = 32 400 000 сўм = 2987,82 доллар.