Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда жиноий гуруҳ еттита цистернадаги бензинни ўғирлади
Россиядан Тошкентга юборилган 7 та вагон-цистернадаги бензинни ўғирлаган шахслар ушланди.
Тошкентда жиноий гуруҳ Россиянинг АИ-95 русумли бензини солинган еттита цистернадаги маҳсулотни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 30 январь куни фуқаро Б.С., Ш.Д., Д.И. ва бошқа шахслар олдиндан жиноий тил бириктириб, Россиянинг Орск шаҳри нефтни қайта ишлаш заводидан Тошкент шаҳри, Сергели тумани 5-даҳада жойлашган “Carpe Diem Energy” МЧЖ хорижий корхонасига юборилган 7 та вагон-цистернага юкланган АИ-95 маркали бензин маҳсулотларини ўғирлаб олиб кетган.
Қайд этилишича, улар вагонларнинг тепа қисмидаги люкига ўрнатилган тамғаларни кесиб, вагон люкларини очиб, бензинни ўз бошқарувларида бўлган нефть маҳсулотларини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларига юклаган ва воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.С. ва бошқаларга нисбатан Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ушбу моддада кўрсатилган жазо - саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026