Ўқувчиларни изза қилгани учун меҳнат шартномаси бекор қилинган ўқитувчи ўз ишида қолиши мумкин – ХТВ
1-синф ўқувчиларини изза қилгани учун меҳнат шартномаси бекор қилинган наманганлик ўқитувчини ота-оналар талаби билан ўз иш ўрнида қолдириш масаласи кўриб чиқиляпти.
Бугун, 23 феврал куни Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари иштирокида умумтаълим мактаб ўқитувчилари томонидан ўқувчиларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган чоралар ва рағбатлантириш чоралари мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамованинг маълум қилишича, дарс тайёрламай келгани учун 6 нафар ўқувини доскага чиқариб изза қилган ўқитувчи масаласи қайта кўриляпти. Педагог ота-оналар талаби билан ўз ишига тикланиши мумкин.
“Ҳозир ўқитувчи даволаниш таътилида. Ота-оналар таклифи билан устозни ўз синфида қолдириш масаласи кўриб чиқиляпти”, деди ХТВ матбуот котиби.
Ўқитувчи дарс қилмаган 6 нафар болага бошқа ўқувчилар томонидан “уят”, “уят” сўзларини айттириб изза қилгани учун ишдан олинганди.
Халқ таълими вазирлиги ўқитувчи билан меҳнат шартномаси умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари бузилгани сабаби билан бекор қилинганини билдирганди. Унга кўра, ўқувчига руҳий ва жисмоний босим ўтказиш мумкин эмас.
Мавзуга оид
15:21 / 24.07.2023
Мактаб ўқитувчиларига 7,8 млрд сўмлик таътил пуллари ундириб берилди
07:31 / 14.07.2023
Янги ишга кираётган хорижий тил ўқитувчиларига B2 даражадаги сертификат мажбурий бўлади
18:39 / 27.06.2023
Ўқитувчиларнинг таътили 56 кун этиб белгиланди
20:40 / 22.06.2023