Қашқадарё вилояти Экология бошқармасининг хабар беришича, бошқармага Қарши туманида дарахтлар кесиб ташланаётгани ҳақида мурожаат бўлган. Экология инспекторлари томонидан мурожаат жойига чиқиб ўрганилган.
Ўрганиш давомида Қарши тумани “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудида ариқ қазиш жараёнида кўп йиллик дарахтлар махсус техника ёрдамида илдизи билан қўпориб ташлагани аниқланган.
Жумладан, 4 дона айлант ва 6 дона тут дарахтлари қўпориб олиниб, бўлакларга бўлиб ташланган. Нобуд қилинган дарахтлар далолатнома асосида 59-сонли умумий ўрта таълим мактабига топширилган.
Ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 миллион 350 минг сўм жарима ҳамда 92 миллион сўм зарар қўлланилган.
Қайд этилишича “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудидаги ариқ бўйида ўсиб турган 1 дона тут, 1 дона айлант ва 45 дона терак дарахтлари кесиб ташланишдан сақлаб қолинган.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қарши давлат университети ҳудудида 38 туп дарахт ноқонуний кесилган. Шунингдек, Андижонда туғуруқхона олдидаги 12 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланган. Бундан ташқари, Юнусобод туманидаги Амир Темур ва Чинобод кўчалари кесишмасида экилган элдор қарағайлари кечки пайт номаълум шахслар томонидан кесиб кетилган. Андижон ва Тошкентдаги ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган

















