Зеленский кейинги 24 соат Украина учун ҳал қилувчи бўлишини айтди
Буюк Британия бош вазири президентнинг ҳаракатларини юқори баҳолади ва Украина мудофаасига ёрдам бериш учун қўлидан келганини қилишга ваъда берди.
Келгуси 24 соат Украина учун ҳал қилувчи бўлади, деди президент Владимир Зеленский Буюк Британия бош вазир Борис Жонсон билан телефон орқали мулоқоти чоғида.
Даунинг-стрит хабарига кўра, Жонсон Украина мудофаасига ёрдам бериш учун қўлидан келган барча ишни қилишга ваъда берган.
Қайд этилишича, Буюк Британия бош вазири Украина халқининг жасорати ва қаҳрамонлиги ҳамда Зеленскийнинг ҳаракатларини юқори баҳолаган.
Украина қуролли кучлари бош штабига кўра, тўрт кун ичида Россия армияси 4500 кишини йўқотди.
Бош штаб маълумотларига қараганда, 4 кунлик уруш давомида украиналик ҳарбийлар 27 та самолёт ва 26 та вертолётни уриб туширган, 150 та танк ва 700 дан ортиқ БТРни, 50 та қуролни, иккита қайиқни, битта «Бук», тўртта «Град» қурилмасини, 60 та цистерна ва иккита тезкор-тактик учувчисиз самолётни йўқ қилган.
Бу рақамга ўлганлар, ярадорлар ва асирлар кирадими ёки фақат ҳалок бўлганлар кирадими, номаълум. Россия Мудофаа вазирлиги ҳалок бўлганлар ва асирларнинг аниқ сонини айтмаяпти, бироқ 27 февраль куни биринчи марта армияда йўқотишлар бўлганини тан олди.
Аввалроқ, Украина президенти Владимир Зеленский Украина Гомелдаги музокараларга бормаслигини маълум қилган, у Беларусь бетараф ҳудуд эмаслигини айтиб, Варшава, Истанбул, Вена ёки Боку шаҳарларидан бирида учрашиш таклифини билдирганди.
Кейинроқ Зеленский Беларусь президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали суҳбатлашди. Ушбу суҳбатдан кейин Лукашенко Путинга музокараларни кечроқ муддатга суриш таклифи билан чиққан. Россия президенти Беларусь раҳбарига розилик билдирган. Яъни Лукашенко Украина делегацияси бироз кечикиши туфайли, рус делегациясини яна бироз Беларусда қолишга кўндирган.
Мавзуга оид
08:31
AP: АҚШ Украинага 275 млн долларлик ҳарбий ёрдам ажратмоқда
22:05 / 19.11.2024
Энди бизда ATACMS бор, ундан фойдаланамиз — Зеленский
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024