Маълум бўлишича, парвозлар ҳафтанинг душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Қатновлар “Humo air” МЧЖнинг Ан-2 ҳаво кемасида бажарилади.
«Фарғона – Сўх йўналишида парвоз маҳаллий вақт билан соат 10:00 да ва Сўх – Фарғона йўналишида эса соат 12:00 да амалга оширилади.
Авиачипта нархи эса бир томонга 150 000 сўм этиб белгиланган», - дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2021 йилнинг 12 декабридан бошлаб Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида ҳафтасига икки маротаба йўловчи ташувлари учун мунтазам парвозлар йўлга қўйилган эди.















