Ўзбекистон | 14:23 / 07.03.2022
10805
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда қимматбаҳо олтин бўлакларини ноқонуний равишда олиб кетаётган фуқаро ушланди

Ярим килограммдан ортиқ тилла турли хил шаклда қуйилган 15 та қуймадан иборат бўлган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

ИИВ ЙҲХББнинг хабар беришича, 2022 йил 6 март куни соат 21:00 ларда, Самарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган текширувда М-39 халқаро автомобил йўлида жойлашган "Юқори нуқта" ЙПХ мунтазам масканида ЙПХ ходими томонидан Lacetti машинаси тўхтатилган.

Холис гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида, 1989 йилда туғилган ҳайдовчи О.А.нинг чўнтаги ва машинанинг салон қисмидан жами 15 дона, турли хил шаклда қуйилган, умумий оғирлиги 525 грамм миқдорда олтин бўлаклари топилган.

Ушбу қимматбаҳо бўлаклар ноқонуний равишда олиб кетилаётганликда гумонланиб, ашёвий далил сифатида олинган ва машина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Булунғур тумани бўлими ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид