«Чорсу» бозори директори ўринбосари қўлга олинди. У савдо жойи бериш учун пул талаб қилган
2022 йил 7 март куни Тошкент шаҳар ИИББга фуқаро ариза билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси.
Қайд этилишича, у «Эски жўва деҳқон бозори» АЖ («Чорсу») директори ўринбосари бозор ҳудудидан савдо жойини ажратиб бериши учун 300 АҚШ доллари беришини талаб қилаётганини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур аризага асосан, шу куни Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида, «Эски жўва деҳқон бозори» АЖ директорининг хавфсизлик бўйича ўринбосари шу бозорда қуруқ мева павильони сотувчиси орқали ариза муаллифидан 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан 2022 йил 8 март куни Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:52 / 15.11.2024
Ўзбекистон автомобил бозорида фаоллик даражаси ошди
12:10 / 13.11.2024
Ўзбекистон уй-жой бозорида фаоллик даражаси пасайди
13:00 / 04.11.2024
Тошкентдаги Чорсу майдони реконструкция қилинади
17:13 / 01.11.2024