Ўзбекистон | 09:44 / 17.03.2022
10034
2 дақиқада ўқилади

«Ўзсаноатэкспорт» раиси Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди 

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосарлари таркибида ўзгариш бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.

Вилоят ҳокими ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Ойбек Хўжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 

Тегишли қарорга мувофиқ вилоят ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Ойбек Мирзабеков тайинланди. 

Ойбек Мирзабеков 1980 йилда Самарқанд вилояти, Булунғур туманида туғилган. У ушбу тайинловга қадар “Ўзсаноатэкспорт” АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият олиб борган.

Маълумот учун, Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимовнинг ҳозирги вақтда 9 нафар ўринбосари бор. 

Улар:

  • Жамшид Ўроқов – вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи;
  • Акмал Шукуров – вилоят ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари;
  • Ойбек Хўжаев (бундан буён Ойбек Мирзабеков) – вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи;
  • Феруз Обилов – вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари;
  • Рустам Қобилов – вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи;
  • Хуршид Очилов – вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари;
  • Дилшод Маматқулов – вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича ўринбосари;
  • Зебинисо Раҳмонова – вилоят ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи;
  • Жамшид Ҳайдаров – вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари – “Ургут” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари.

Мавзуга оид