Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕЧЛ чоракфиналига қуръа ташланди
Фото: Global Look Press
Бугун, 18 март куни УЕФАнинг Ньондаги штаб-квартирасида Чемпионлар лигаси чоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Чемпионлар лигаси. 1/4 финал.
- «Челси» – «Реал Мадрид»
- «Манчестер Сити» – «Атлетико»
- «Вильярреал» – «Бавария»
- «Бенфика» – «Ливерпуль».
Чоракфинал босқичи якунларига кўра, яримфиналда тўқнаш келиши мумкин бўлган жуфтликлар ҳам маълум бўлди.

ЕЧЛ. 1/2 финал жуфтликлар
- «Манчестер Сити» / «Атлетико» – «Челси» / «Реал Мадрид»
- «Бенфика» / «Ливерпуль» – «Вильярреал» / «Бавария».
Маълумот учун, ЕЧЛ чоракфинал босқичи доирасидаги дастлабки ўйинлар 5-6 апрель кунлари, жавоб баҳслари эса 12-13 апрелда ўтказилади. Яримфинал 26-27 ва 3-4 май кунларига белгиланган.
ЕЧЛ 2021/22 йилги мавсуми финали 28 май куни Париждаги «Стад де Франс» ўйингоҳида ўтказилади. Аввалига бу ўйин Санкт-Петербургдаги «Газпром Арена» стадионида ўтказилиши белгиланганди, аммо Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан қўлланган санкциялар доирасида финал мезбони ўзгарди.
Мавзуга оид
11:04 / 21.12.2025
Мбаппе Роналдунинг рекордини такрорлади, Ҳоланд янгилади. Кун ўйинлари
22:28 / 17.12.2025
Британия Абрамовичдан «Челси»ни сотишдан олган даромадини Украинани қўллаб-қувватлашга йўналтиришни талаб қилди
22:17 / 16.12.2025
«ПСЖ» Мбаппега 61 млн евро товон пули тўлайди – суд қарори
14:40 / 15.12.2025