Финландия божхоначилари 21 яхтани тўхтатишган, Helsingin Sanomat газетаси ёзишича, улар россиялик бизнесменларга ёки уларга алоқадор компанияларга тегишли бўлиши мумкин.

Агар фин ҳукумати яхталар Украинадаги уруш туфайли санкцияларга учраган россияликларга алоқадор эканини тасдиқласа, бу мулклар музлатилади.

Шунингдек, Reuters маълумотига кўра, Гибралтарда россиялик миллиардер, Труба-металлургия компанияси (ТМК) раҳбари бўлган Дмитрий Пумпянскийга тегишли бўлган «Аксиома» яхтаси хатлангани ҳақида хабар берган.

  • Аввалроқ ОАВда турли жойларда россиялик тадбиркорлар ва амалдорларга тегишли бўлган элита яхталари хатлангани ҳақида бир неча хабарлар тарқалганди. Жумладан, Финландияда РФ собиқ бош вазири Дмитрий Медведев фойдаланган «Фотиния» яхтаси қўлга олинган. Испания ва Францияда «Кресчент» ва «Аморе Веро» яхталари қўлга олинган, улар «Роснефть» раҳбари Игорь Сечинга алоқадор. Германияда эса миллиардер Алишер Усмоновнинг «Дилбар» яхтаси, Италияда эса — миллиардер Андрей Мельниченконинг «А» яхтаси қўлга тушган.