11:03 / 24.03.2022
10658

«Нима учун бу форумда шахсан қатнашяпман, мен президент сифатида сизларга кафолат бераман» – Шавкат Мирзиёев

Тошкент халқаро инвестиция форумида нутқ сўзлаётган президент Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган меҳмонларга Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳити ҳақида гапирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

“Бундай кенг кўламли форумни Ўзбекистонда биринчи марта ўтказяпмиз. Нима учун бу тадбирда шахсан қатнашяпман? Мен президент сифатида сизларга кафолат бераман!

Бу ерда Ўзбекистон президенти жамоаси йиғилган, ҳукумат вакиллари, вазирлар, ҳокимлар келишган. Мақсадимиз – сизларга барча шароитни яратиб бериш. Ўзаро мулоқот қилиб, кўп нарсани ўзгартириб, қонунларни мустаҳкамлаб, коррупцияга қарши қатъий курашиб, сизлар билан манфаатли ҳамкорликни йўлга қўямиз. 

Албатта, камчиликларимиз кўп. Лекин биз инвестицион муҳитни яхшилаш учун ҳаракат қилмоқдамиз”, – деди президент форум иштирокчиларига қарата.

Top