Жамият | 18:28 / 31.03.2022
7714
4 дақиқада ўқилади

Танқиддан сўнг: прокуратура компенсация ололмаётган деновлик тадбиркор манфаатида судга даъво киритди

Фото: Kun.uz

Kun.uz сайтида 28 март куни эълон қилинган «Денов бозорида дўконлари бузилган тадбиркорларга компенсация пули тўлаш нега пайсалга солинмоқда?» номли танқидий мақола юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси ўз муносабатини таҳририятга тақдим этди.

Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020–2022-йилларда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида» ги ПК-4667-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги «2020–2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 222-сонли қарорларининг ижроси асосида ҳамда Денов шаҳрининг тасдиқланган янги Бош режасига асосан собиқ «Бободеҳқон бозори» ҳудудида амфитеатр, мехмонхона, маънавият ва маърифат маркази, автотураргоҳ ва бошқа турдаги кўнгилочар масканлар барпо этилиши белгиланган.

Ҳукумат қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 8 май куни Денов туман ҳокимининг «Денов тумани Мустақиллик кўчаси «Бободеҳқон бозори» МЧЖ бино ва иншоотлари ҳамда бозор ҳудуди ва атрофида жойлашган фуқароларга тегишли бўлган савдо дўконларни бузиш тўғрисида»ги Қ–934-сонли қарори қабул қилинган.

Денов шаҳрининг Бош режасига асосан ҳамда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида туманнинг «Намозгоҳ» маҳалласи ҳудудида 2020 йилда 22 гектар ер майдонида жойлашган «Денов барака яшил олами» МЧЖга тегишли 1646 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда умумий овқатланиш шохобчалари қурилган.

Денов туман ҳокимининг 2021 йил Қ–934-сонли қарорига ер майдони 3,2 гектар бўлган «Бободеҳқон бозори» МЧЖ ҳудудидаги 305 та савдо дўконлари ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари янгидан фойдаланишга топширилган «Денов барака яшил олами» МЧЖ ҳудудига кўчирилган.

Шунингдек, 305 та савдо дўконининг 74 тасига 18 млрд 398 млн сўм ҳамда «Бободеҳкон бозори» МЧЖ таъсисчиларига 1 млрд 546 млн сўм жами 19 млрд 945 млн сўм компенсация маблағлари тўлаб берилган.

Ҳозирда қолган 231 та савдо дўконлари ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларида мулкдорлар томонидан баҳолатиш ҳамда босқичма-босқич компенсация маблағлари тўлаб бериш ишлари олиб борилмоқда.

Kun.uz ижтимоий тармоғида эълон қилинган фуқаро Охунжон Мадалиевга тегишли бўлган «Бободеҳқон бозори» МЧЖ ҳудудида жойлашган майдони 12,6 кв.м бўлган савдо дўкони «Денов баҳолаш» МЧЖнинг 2021 йил 18 майдаги 172-С/05-21 -сон баҳолаш ҳисоботига асосан 170.976.200 (бир юз етмиш миллион тўққиз юз етмиш олти минг икки юз) сўмга баҳоланган.

Шунингдек, фуқаро Охунжон Мадалиевга компенсация пули тўлаб берилгунига қадар унга тадбиркорлик фаолиятини юритиб туриши учун 2021 йил август ойида «Денов барака яшил олами» МЧЖдан майдони 10,5 кв.м савдо дўкони ижара шартномаси асосида ажратиб берилган ва мазкур савдо дўконида фаолият кўрсатмокда.

Вилоят прокуратураси томонидан фуқаро О.Мадалиевнинг «Бободеҳқон бозори» МЧЖ ҳудудида жойлашган савдо дўкони учун тузилган келишув битимига асосан компенсация пуллари тўлаб берилмаганлиги норози бўлиб йўллаган мурожаати ўрганилиб, фуқаро О.Мадалиевнинг манфаатини кўзлаб 2022 йил 3 мартда фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судига даъво ариза киритилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди даъво аризани қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида 2022 йил 19 март куни ажрим чиқарилган, — дейилади Сурхондарё вилояти прокуратурасининг маълумотномасида. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Tashkent City Mall Embrass 2025 халқаро мукофотида "Йил кашфиёти" деб топилди

Uzbekistan Airways – Тошкентдан Москва, Новосибирск ва Махачқалъага фойдали парвозлар

Apex Development Mirabad Square дебют лойиҳаси сотувлари бошланганини эълон қилади

ZEEKR Tashkent International Auto Show 2025 да электромобилларнинг бешта моделини тақдим этди

HUMO карталари Қирғизистонда, «Элкарт» эса Ўзбекистонда ишлай бошлайди

UZCARD “Омад мавсуми” акциясини узайтиради ва 1 миллиард сўмлик соврин жамғармаси билан иккинчи мавсумни эълон қилади!

Tashkent City Mall Embrass 2025 халқаро мукофотида "Йил кашфиёти" деб топилди

Uzbekistan Airways – Тошкентдан Москва, Новосибирск ва Махачқалъага фойдали парвозлар

Apex Development Mirabad Square дебют лойиҳаси сотувлари бошланганини эълон қилади

ZEEKR Tashkent International Auto Show 2025 да электромобилларнинг бешта моделини тақдим этди

HUMO карталари Қирғизистонда, «Элкарт» эса Ўзбекистонда ишлай бошлайди

UZCARD “Омад мавсуми” акциясини узайтиради ва 1 миллиард сўмлик соврин жамғармаси билан иккинчи мавсумни эълон қилади!

Tashkent City Mall Embrass 2025 халқаро мукофотида "Йил кашфиёти" деб топилди

Uzbekistan Airways – Тошкентдан Москва, Новосибирск ва Махачқалъага фойдали парвозлар