2022 йилнинг март ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,5 фоизга қимматлашиб, йиллик инфляция даражаси 10,5 фоизга (мос равишда озиқ-овқат маҳсулотлари секторидаги инфляция даражаси 14,5 фоизни ташкил қилган) етди.

Ўтган ойда нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 2,5 фоизга ошган. Kun.uz Статистика қўмитаси тақдим қилган маълумотлар асосида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлар ўзгаришини таҳлил қилиб чиқди.

Кунгабоқар ва пахта ёғи

2021 йилнинг март ойига нисбатан кунгабоқар ёғи 26,9 фоизга, пахта ёғи нархи эса 28,9 фоизга ошган. 2022 йилнинг 30 март ҳолатига кўра, республиканинг марказий бозорларида 1 литр кунгабоқар ёғи 14-25 минг сўм оралиғида сотилаётгани қайд этилган. Март ойи давомида кунгабоқар ёғи 3,1 фоизга қимматлашган.

Маълумот учун, 1 апрелдан бошлаб Россиядан хорижга кунгабоқар экспорт қилиш тақиқланди. Шунингдек, 15 апрелдан кунгабоқар ёғи экспортига 1,5 млн тонналик квота киритилиши мумкин. Чекловларнинг 31 августгача амал қилиши кўзда тутилган. Ўзбекистонда ўсимлик ёғига йиллик эҳтиёжнинг ярмига яқини импорт ҳисобига қопланиши, умумий импортнинг эса қарийб 2/3 қисми Россия ҳиссасига тўғри келиши ички бозордаги нархлар қимматлашишига таъсир ўтказиши мумкин.

Шакар

Шакар нархи йиллик нисбатда олинганда 36,6 фоизга, 2021 йилнинг декабрь ойига нисбатан 14,5 фоизга, жорий йилнинг март ойида эса 12,8 фоизга қимматлашган.

2022 йилнинг 30 март ҳолатига кўра, республиканинг марказий бозорларида 1 кг шакар 8,5-14 минг сўм оралиғида сотилмоқда.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълумотларига кўра