Қайд этилишича, департаментнинг Паркент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Б.Э. укаси Б.Х.га тегишли Заркент қишлоғи ҳудудида жойлашган 16,5 сотих нотурар жойни фуқаро А.га келгусида турар жой тоифасига ўтказиб бериш шарти билан 21 500 АҚШ долларига сотиб, белгиланган тартибга зид равишда танишлари ёрдамида сохта маълумотлар асосида ушбу нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиб, қалбаки ҳужжатларга асосан кадастр ҳужжатларини тайёрлаб берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Оҳангарон тумани ҳокимлиги ходими 20 минг доллар билан ушланганлиги хабар қилинган эди.















