BBC суриштирувларига кўра, рус олигархлари томонидан сотиб олинган мулклар орасида Англия жанубидаги кўп миллион фунт стерлинглик дала ҳовлилар ва Лондоннинг энг қиммат жойларида жойлашган ҳашаматли квартиралар бор.

Умуман олганда, Россиянинг Украинага ҳарбий ҳаракатлар бошлаши фонида АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи мингдан ортиқ россиялик жисмоний ва юридик шахсларга санкция қўйди.

Жамоатчиликка очиқ бўлган офшор ҳужжатлар, Буюк Британия ер реестри ва суд ҳужжатлари ҳамда бу борада аввалги ҳисоботларда қайд этилган маълумотлар асосида кимнинг нимага эгалик қилиши бўйича суриштирув натижалари эълон қилинди.

Март ойи бошида Буюк Британия ҳукумати «Челси» футбол клубининг эгаси ҳисобланган Роман Абрамовичга нисбатан санкциялар киритди.

Қайд этилишича, 55 ёшли миллиардер Буюк Британияда 50 дан ортиқ ҳашаматли турар жойлардан таркиб топган катта мулк портфелига эга, уларнинг аксарияти Лондон ғарбида жойлашган. Бундан ташқари, у Британиянинг Fordstam Limited компанияси ёрдамида Chelsea Village мавзесидаги ўнлаб квартираларга, шунингдек, «Стэмфорд Бридж» стадиони атрофидаги меҳмонхона ва турар жой мажмуасига эгалик қилади.

Унинг Лондондаги энг қиммат мулки сифатида Billionaires Row кўчасида жойлашган 15 хонали уй кўрсатилган. Абрамович ғарбий Лондонда жойлашган ушбу ҳашаматли бинони 2011 йилда офшор компания орқали 90 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб олган. 2016 йилда эса ерости сузиш ҳавзасини қуришни ўз ичига олган 28 миллион фунт стерлинг қийматидаги реконструкция қилиш ишлари учун рухсат ҳам олади, бироқ лойиҳа амалга ошмай қолган. Маҳаллий кенгашга тақдим этилган ҳужжатларда саройнинг мавжуд сузиш ҳавзаси «кичкина» ва «ноқулай» дея таърифланган.

Абрамович 2017 йилда King’s Road’да жойлашган ва баҳоси 8,7 миллион фунт стерлинг бўлган квартирани сотиб олишда ҳам Fordstam Limited компанияси хизматларидан фойдаланади. Мультимиллиардер 2019 йилда Lots Road кўчасидаги уч қаватли пентҳаус учун ҳам 22,3 миллион фунт стерлинг тўлайди.

Роман Абрамович ушбу кўчмас мулклар ҳақида BBC сўровига жавоб беришдан бош тортган.

3 март куни Буюк Британия ҳукумати «Кремль билан яқин алоқаси» туфайли