Жамият | 18:22 / 21.04.2022
16628
1 дақиқада ўқилади

“Манзил”: Чўлдан чиққан чемпионлар қишлоғи – Алами

Чекка қишлоқда яшовчи ва спортга меҳр қўйган ёшларни қийин шароитдан мамлакат ёки дунё чемпионатларига олиб чиқадиган мураббийлар ҳақида мотивация берадиган фильмларни кўп кўрганмиз. Воқеликларни кўриб, ҳа, бу кинода десангиз керак. “Манзил” лойиҳасининг бу галги қаҳрамони ва у яшовчи ҳудуд шундай фильмларни тўлиқ эслатиб юборади.

Туман марказидан салкам 40 км узоқда жойлашган олис, чўл орасидаги қишлоқдан чемпионлар чиқишини ҳеч ким ўйламаган. Лекин мураббий Шуҳратжон Нишоновнинг фидойилиги ва ўз касбига меҳри туфайли шундай ҳудуддан ҳам ғолиб спортчилар чиқишни бошлаган.

Қишлоққа келадиган бўлсак, Алами қишлоғи Сирдарёнинг чап соҳилида, Мингбулоқ туманининг чўл ҳудудида жойлашган. Қишлоқ аҳолиси катта қисми қадимда Қорақалпоғистондан кўчиб келган манғит уруғига мансубдир. Аҳоли асосан деҳқончилик билан шуғулланади. Қишлоқ жойлашув жиҳатидан туманнинг энг олис ҳудуди ҳисобланади.

Сафаримиз Рамазон ойига тўғри келгани учун келишимизни билиб ифторлик учун бутун бир оила тайёргарлик кўрган экан. Кўк сомса дейсизми, патир, қўлбола палов ва самимий инсонлар суҳбати. Буларнинг барига кўрсатувни кўриб амин бўласиз.

Тоҳиржон Турсунов,
Боймирза Халилов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус.

Мавзуга оид