15:55 / 05.05.2022
6949

Жиззахда ХТБ ва МЧЖ тил бириктириб, 377 миллион сўм бюджет пулини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишди

Дўстлик туманида ХТБ ва МЧЖ раҳбарлари ўзаро тил бириктириб,  мактаблар учун 86 та сув иситиш қозонларини қиммат нархларда харид қилгани аниқланган.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Дўстлик туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда аниқланишича, Дўстлик тумани Халқ таълими бўлими ва “G.F.” МЧЖ масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларга зид равишда, тумандаги мактабларга жами 86 дона сув иситиш қозонларини ўрнатиш бўйича 762,2 миллион сўмлик шартнома тузишган.

Сўнг ушбу иситиш қозонларини 349,8 миллион сўмга қиммат нархда харид қилишган ҳамда ҳисоботларида 27,2 млн сўмлик бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 377 миллион сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top