Жаҳон | 17:23 / 06.05.2022
6613
1 дақиқада ўқилади

Хитойда барча давлат органлари ва компанияларидаги импорт компютерлар маҳаллий компютерларга алмаштирилади

Хитойнинг бу қарори АҚШнинг HP ва Dell компаниялари савдосига бевосита таъсир кўрсатади.

Фото: Dreamstime/TNS

Хитой ҳукумати давлат органлари ва корпорацияларидан икки йил ичида импорт компютерларни маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларига алмаштиришни талаб қилди. Бу ҳақда Bloomberg ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Ходимлардан хорижда ишлаб чиқарилган компютерларни топшириш сўралган. Уларнинг ўрнига Хитойда ишлаб чиқарилган, маҳаллий операцион тизимда ишлайдиган компютерлар берилади, деган манбалар. Қайд этилишича, биргина маҳаллий ҳукумат миқёсида 50 миллионга яқин компютерни алмаштиришга тўғри келади.

Хитойнинг бу қарори АҚШнинг HP ва Dell компаниялари савдосига бевосита таъсир кўрсатади. Улар Хитой бозорида сотувлар бўйича маҳаллий Lenovo компаниясидан кейинги ўринларда туради.

Ушбу хабардан сўнг Lenovo ва Хитойнинг бошқа технологик компаниялари акциялари нархи кўтарилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид