Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“O‘zbekistonlik” филми қаҳрамони Тошкентни сув тошқинларидан қутқаришга ёрдамлашади
Техника фанлари доктори, асли ўзбек бўлган америкалик дренаж бўйича таниқли мутахассис Асқарали Каримов Тошкент шаҳрини ёмғирлардан сўнг юзага келадиган сув тошқинларидан қутқариш режасини ишлаб чиқади.
Иқлим ўзгариши сабабли сўнгги йилларда ёғингарчилик ҳажми кескин ошиб ёки камайиб кетмоқда. Қисқа вақт ичида ёғаётган меъёридан бир неча баробар ортиқ ҳажмдаги ёғингарчиликлар сабабли Тошкент шаҳри кўчаларида тошқинлар кузатилмоқда.
«Мавжуд зовурлар (дренаж) тизими 1970-йиллар бошида лойиҳалаштирилган бўлиб, 1990-йилларгача барпо этилган. Бироқ пойтахтда аҳоли сони ошиши, шаҳар сарҳадлари кенгайиши, янги турар жойлар, саноат ва бошқа объектлар пайдо бўлиши билан сўнгги йилларда мавжуд зовурларни ва тозалаш иншоотларини модернизация қилиш ҳамда бу соҳага инвестицияларни жалб қилиш масаласи тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.
Таъкидлаш жоиз, зовурларни ва тозалаш иншоотларини модернизация қилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва модернизация қилиш — юқори технологик ечимлар ва катта ҳажмдаги маблағларни талаб қилувчи мураккаб жараён. Ривожланган давлатларда реконструкция бўйича бой тажриба тўпланган бўлиб, юртдошларимиз бундай лойиҳаларни самарали амалга ошираётган хорижий компанияларда ишлаб келаётгани қувонарли. Улар қаторида АҚШда ишлаб келаётган ўзбек олими, техника фанлари доктори, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтининг битирувчиси, тошқин ва ёғингарчиликларни мониторинг қилиш, ичимлик ва оқова сувларини лойиҳалаштириш бўйича малакали мутахассис Асқарали Каримов бор», дейилади шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти томонидан Асқарали Каримов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарлари А.Хен ва Ш.Раҳимжонов иштирокида оқова сувларни тозалаш иншоотларини Ғарб стандартлари асосида модернизация қилиш масалаларига бағишланган видеоконференция ташкил этилди.
Тошкент шаҳридаги оқова сувларни тозалаш иншоотлари соҳасидаги муаммолар билан танишган А.Каримов АҚШ ва Европа давлатларида дренаж тизимлари ва тозалаш иншоотларини реконструкция қилишда қўлланаётган замонавий технологиялар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, жараёнларни моделлаштиришда қўл келадиган лойиҳаларнинг картографик ва дастурий таъминоти ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Ушбу маълумот Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакилларида қизиқиш уйғотган ва А.Каримов пойтахт тозалаш иншоотларини модернизация қилиш лойиҳасида иштирок учун таклиф қилинган. У бу таклифни қабул қилган.
Тарафларнинг кейинги учрашуви бевосита Тошкентда бўлиб ўтади. Шаҳарни кўздан кечириш ва А.Каримовнинг таклифлари асосида пойтахтнинг оқова-тозалаш иншоотларини модернизация қилиш лойиҳаси ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.
- Асқарали Каримов “O‘zbekistonlik” филмида бош қаҳрамонлардан бири сифатида чиқишидан сўнг Ўзбекистонда кенг танилди. Филмни биргина тармоқ орқали аллақачон 300 мингдан ортиқ томошабин томоша қилишга улгурди. Филмда Каримов томонидан Ўзбекистонда эскирган дренаж мавзуси кўтарилган. Лойиҳа жамоаси “O‘zbekistonlik” филмининг давомини суратга олиш, шунингдек, дунёнинг бошқа давлатларида янги, катта лойиҳаларни суратга олиш ҳақида эълон қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
15:04 / 06.04.2026
Доғистонда сув тошқинлари оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
18:24 / 23.11.2025
Ветнамда сув тошқинлари оқибатида 100 га яқин киши ҳалок бўлди
23:51 / 19.05.2025
Олимлар жазирама ва сув тошқинларининг яширин хавфини аниқлади
23:24 / 01.04.2025