Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Toyota Шанҳайдаги карантин сабабли Япониядаги саккизта заводида ишни тўхтатади
Toyota Motor Corp. Хитойнинг Шанҳай шаҳридаги локдаун оқибатида эҳтиёт қисмларини етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар юзага келгани туфайли май ойида Япониядаги саккизта заводда 14 та линияни олти кунгача тўхтатиб қўяди, деб ёзади Yonhap япон автоконцернига таяниб.
Toyota май ойи учун ишлаб чиқариш режасини 750 000 та автомобилдан 700 000 тагача қисқартирди.
Заводларда иш 16 майдан 21 майга қадар тўхтатилади, дея аниқлик киритган автоконцерн.
Март ойида Toyota кучли зилзила туфайли барча заводларида ишни тўхтатиб қўйган эди, ўшанда ер силкиниши эҳтиёт қисмлари тақчиллигига олиб келди.
Аввалроқ Toyota март ойидаги ишлаб чиқариш режаларини 50 000 та автомобилга, кейин эса апрель ойи учун 150 000 та автомобилга қисқартирди, шунингдек, ишлаб чиқаришнинг май ва июнь ойларидаги мақсадли кўрсаткичларга нисбатан камайиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.
Хитойда COVID-19 учун «ноль бардошлик» сиёсати мавжуд. Бу вирус тарқалишини локдаунлар ва касалликни юқтириб олган фуқаролар билан алоқада бўлганлар учун мажбурий карантин орқали чеклашни англатади.
Хусусан, Шанҳайда миллионлаб аҳоли бир ойдан кўпроқ вақт давомида изоляция режимида бўлиб турибди. Шанҳайдан ташқари, Хитойнинг бошқа ўнлаб шаҳарлари тўлиқ ёки қисман локдаунда. Бундай сиёсат маҳаллий ва халқаро миқёсда иқтисодий йўқотишларга олиб келади.
Чекловлар баъзи корхоналарнинг, шу жумладан Semiconductor Manufacturing International Corp. (SMIC) ва Hua Hong Semiconductor яримўтказгич ишлаб чиқарувчиларининг тўлиқ ёки қисман ёпилишига олиб келди.
Мавзуга оид
18:45 / 12.06.2026
Кундалик саёҳат учун энг яхши автомобил номи эълон қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:54 / 31.03.2026
Тошкент ва Шанҳай ўртасида янги авиақатнов йўлга қўйилди
07:52 / 09.12.2025