Ўзбекистон | 17:09 / 17.05.2022
5288
2 дақиқада ўқилади

Маҳаллий маҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш тартиби соддалаштирилади

Ўзбекистонда маҳаллий тадбиркорларнинг маҳсулотлари учун биржа тўловлари 2 бараварга қисқартирилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Республика товар-хом ашё биржаси фаолиятини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда маҳаллий маҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш тартиби соддалаштирилиши белгиланди. Жумладан:

  • 1 июлдан биржада алоҳида истиқболли товарлар секцияси ташкил этилиб, маҳаллий тадбиркорларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотини ортиқча ҳужжатларсиз сотиш йўлга қўйилади; 
  • энг яхши сотилган товарлар кейинчалик биржанинг асосий савдо майдонларига жойлаштирилади;
  • тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтиши билан бир вақтда биржада ҳам ҳисобга олиш тартиби жорий этилади;
  • маҳаллий тадбиркорларнинг маҳсулотлари учун биржа тўловлари 2 бараварга қисқартирилади;
  • солиқ назоратида тадбиркорларнинг биржа орқали сотилган ёки харид қилинган товарлари бўйича қўшимча ўрганиш ўтказилмайди.

Шу билан бирга, жорий йил 1 июлдан бошлаб биржа савдолари орқали экспорт-импорт қилишда:

  • хорижий етказиб берувчиларга электрон рақамли имзони мажбурий олиш тартиби бекор қилинади; 
  • хорижий компаниялар учун олдиндан тўлов ва биржа хизматлари тўлови бекор қилинади;
  • тадбиркорларга тўловларни кафолатлаш банк аккредитиви сингари биржа клиринг тизими орқали ҳам таъминланади.
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид