Англия чемпионати тарихидаги яна бир қизғин кечган чемпионлик пойгаси якунига етди: Жеррард Гвардиола жамоасини 2:0 ҳисобида ортда қолдираётганди, аммо бу етарли бўлмади. Юрген Клопп мавсумни Пеп Гвардиоладан бир қадам ортда якунлади.
АПЛ. 38-тур
Ливерпуль – Вулверҳэмптон 3:1
Голлар: 0:1 – 3 Нету, 1:1 – 24 Мане, 2:1 – 84 Салоҳ, 3:1 – 89 Робертсон.
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, Конате, Робертсон, Ҳендерсон, Тиаго Алькантара (Милнер, 46), Кейта (Фирмино, 70), Мане, Диогу Жота (Салоҳ, 58), Диас.
Вулверҳэмптон – Жозе Са (Радди, 46), Кастро, Боли, Коуди, Гомеш, Аит-Нури, Дендонкер (Тринкау, 90), Моутинью, Рубен Невеш, Ҳименес, Нету (Ҳванг Ҳи Чҳан, 22).
Манчестер Сити – Астон Вилла 3:2
Голлар: 0:1 – 37 Кэш, 0:2 – 69 Коутиньо, 1:2 – 76 Гундўған, 2:2 – 78 Родри, 3:2 – 81 Гундўған.
Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз, Фернандиньо (Зинченко, 46), Лапорт, Жоау Канселу, де Брюйне, Бернарду Силва (Гундўған, 68), Родри, Фоден, Маҳрез (Стерлинг, 56), Габриэл Жезус.
Астон Вилла – Ольсен, Чемберс, Мингз, Динь, Коутиньо (Накамба, 72), Макгинн, Буэндиа (Янг, 88), Дуглас Луис, Рэмзи (Ингз, 83), Кэш, Уоткинс.
Огоҳлантиришлар: Мингз (49), Накамба (87).

Квадрупл бўлмайди
Англия премьер-лигасининг ақл бовар қилмас сўнгги турининг асосий якуни: «Ливерпул»да совринлар бўйича покер бўлмайди. Аммо Юрген Клопп фантастик ютуққа жуда яқин келди: Лига Кубоги ва Англия Кубогидан кейин қизиллар АПЛда сенсацион натижа кўрсатиши мумкин эди. Бир ҳафтадан кейин эса Чемпионлар лигаси финали — «Ливерпуль» кўз ўнгимизда янги тарих ёзиши мумкин эди.
Аммо айнан Англия чемпионлиги титулини қўлга киритиш энг қийин вазифа эди. Британ оролларидаги мухлислар ҳам АПЛ ғолиблигини Чемпионлар лигаси кубогидан устунроқ кўришади. Бугунги «Манчестер Сити»ни унинг даҳо мураббийи ва ҳар бир позициядаги юлдуз футболчилари билан бирга ортда қолдириш эса идеал натижа бўларди.



























