Ўзбекистон | 07:43 / 25.05.2022
5531
1 дақиқада ўқилади

«Тошкент» халқаро аэропортида эстакадага кириш вақтинча ёпилди

«Тошкент» халқаро аэропортида эстакадага кириш вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, эстакада йўл белгилари янгиланиши муносабати билан вақтинча ёпилган. Ҳаракат 25 май куни тушдан кейин қайта тикланади.

Маълумот учун, таксилар, сайёҳлик автобуслари ва чет эл делегацияларининг транспорти учун эстакадада ҳаракатланишга рухсат этилади.

Эстакада бўйлаб терминалга ўтиш қоидалари қуйидагича:

  • эстакаданинг ўнг томондаги чизиғи сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар учун, чап томондаги чизиғи эса таксилар учун мўлжалланган;
  • таксилар учун эстакадада йўловчиларни олиш/тушириш вақти 5 дақиқадан, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар учун 10 дақиқадан ошмаслиги керак;
  • эстакаданинг ўнг ва чап чизиқларини ажратиб турадиган сариқ чизиқда тўхташ тақиқланади ва жарима тўланишини назарда тутадиган қоидабузарлик ҳисобланади.

Эстакадада бир вақтнинг ўзида 30 та енгил автомобиль ёки туристик автобусларни ҳисобга олган ҳолда, 17 та автомобиль жойлашиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид