Ўзбекистон | 11:36 / 26.05.2022
33498
1 дақиқада ўқилади

Президент ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжат топшириш санаси эълон қилинди

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент ва ихтисослаштирилган мактабларга 2022/23 ўқув йили учун ҳужжатлар 1–20 июн кунлари онлайн қабул қилинади.

Фото: Kun.uz

Президент таълим муассасалари агентлиги хабарига кўра, аризалар онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали қабул қилинади.

2022/23 ўқув йилида Тошкент, Нукус, Хива, Наманган, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Фарғона, Қарши, Навоий, Нурафшон ва Термиз шаҳарларидаги президент мактабларига 5-синфга қабул бўлиб ўтади.

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилган 168 та ихтисослаштирилган мактабларнинг аниқ фанлар йўналишига 5-11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7-11-синфларга қабул бўлади.

Ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжат топшираётган талабгор халқаро, минтақавий ёки асосий фан олимпиадасида ғолиб (вилоят босқичида 1-, 2-, 3-ўрин) бўлган бўлса, бу ҳақда тасдиқловчи ҳужжат нусхасини юклаши лозим.

Мавзуга оид