Деҳқонобод туманида ҳам чорвачилик, ҳам ўқитувчилик қиладиган Бекзод Яхшибоев Kun.uz билан суҳбатда 22-23 май кунларидаги совуқ чўпонлар чорвасига қандай таъсир қилгани ҳақида гапириб берди.
«Асосан нимжон чорва нобуд бўлди»
«Бу воқеа 22 майдан 23 майга ўтар кечаси бўлди. Бир кун олдин об-ҳаво барқарор эди. Деҳқонободда бу йил ўт-ўланлар яхши бўлмагани учун ҳамма чўпонлар даштга майда молларини ҳайдаб кетганди. Қаердандир совуқ оқим келиб қолди. Чорвалар ўзидан ўзи ўлиб қолаверди. Билмай ҳам қолдик», – дейди у.
Чорвадорнинг айтишича, баҳорда бундай катта миқдорда чорвани совуқ уриб, ўлиши илк марта кузатилмоқда. Майда молларнинг ўлиши Деҳқонободнинг Бойқўрғон ҳудудида рўй берган. Ҳаво исишни бошлагани сабабли қўйларнинг жуни олинган бўлган. Шу ҳам таъсир қилиб, асосан нимжон қўй ва эчкилар нобуд бўлган.
«Ўша куни санаб чиқдик, 500 тача чорва нобуд бўлди. Мен қўйларимни даштга олиб чиқмагандим. Менинг чорвамда зарарланиш бўлмади. Асосан қўйлар ва эчкиларнинг кучсизлари нобуд бўлди. Булар ҳам 2-3 нафар чўпонники эмас. 20-30 нафарча чўпоннинг чорваси нобуд бўлди. Кимдандир 5-10 та бўлса, бошқа бировдан 30-40 та чорва нобуд бўлган», – дейди Яхшибоев.
Май охирида тоғли ҳудудларда қор ёғиши илк марта эмас
Глобал иқлим ўзгариши Ўзбекистонга ҳам таъсир қилиб, селлар кўпайиши, дарахт гулларини совуқ ургани, чангли шамоллар тез-тез такрорланаётгани









