Самарқанд тумани Жўйисой маҳалласи, Самарқанд дарвоза кўчасида жойлашган ноодатий кўринишдаги бинони бузиш бўйича хулоса берилган. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги расмий сайтида эълон қилинди.

Хабарда айтилишича, қурилиш уни рухсат берадиган ҳужжатларсиз амалга оширилган.

«Самарқанд вилояти Самарқанд тумани «Жўйисой» маҳалласида фуқаро Ф.Ҳалилов томонидан ўз уйининг бир қисмини бузиб, 21,4×12,6 метр ўлчамдаги 11 қаватли 2 қават ертўлали меҳмонхона биноси қурилиши ҳеч қандай қурилишга рухсат берувчи шаҳарсозлик ҳужжатлари расмийлаштирилмасдан амалга оширилган.

Фото: KUN.UZ

– Қурилишга рухсат берувчи Самарқанд тумани ҳокимининг қарори ёки туман қурилиш бўлимининг рухсатномаси мавжуд эмас;

– Aрхитектура режалаштириш топшириғи (AПЗ) мавжуд эмас;

– Муҳандислик геологияси, лойиҳа-смета ҳужжатлари тўлиқ ишлаб чиқилмаган ҳамда тасдиқланмаган;

– Белгиланган тартибда шаҳарсозлик кенгашидан ўтмаган;

– Меҳмонхона мажмуаси объекти бош режасини натурага кўчириш далолатномаси расмийлаштирилмаган (ШНҚ 3.01.01-03нинг 2.4 банди бажарилмаган);

– Қурилиш объектида фойдаланилган қурилиш материалларининг талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги паспорт ва сертификатлари тақдим этилмади;

– ШНҚ 3.01.01-03нинг 7.8,9.9 бандларига асосан ёпиқ ишларни гувоҳлаш далолатномалари тақдим этилмади.

Юқоридаги камчиликлар мавжуд бўлса-да, қурилишга рухсат берувчи бошланғич шаҳарсозлик ҳужжатлари расмийлаштирилмаган ҳолда қурилиш-монтаж ишлари конструкциялар битгандан сўнг «Констант проект» МЧЖ томонидан лойиҳа ҳужжатлари тўлиқсиз ишлаб чиқилган. «Триумф Проект» МЧЖ хусусий экспертиза ташкилоти томонидан тўлиқ ишлаб чиқилмаган лойиҳа ҳужжатларига бирламчи рухсат берувчи ҳужжатлар ҳам йўқ. Шунингдек, Вазирлар маҳкамасининг 2016 йил 22 январдаги 15-сонли қарорининг 21-бандига зид равишда 2018 йилда 24 мартда ижобий хулоса берилган.

Фото: KUN.UZ