Энг арзони 700 доллар: Ҳунарманд ёғочдан қимматбаҳо машиналар ясамоқда
Андижонлик Бахтиёр Имомов мактаб давридан ёғоч ўймакорлиги билан шуғулланади. Бир йилдан буён эса у турли ёғочлардан автомобил макетларини ясаяпти.
Уста бир ойда бир дона автомобил макетини ясайди. Тайёрлаш жараёнини тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштириб боради. Ёғоч автомобиллар тайёр бўлгач, 700 АҚШ долларидан бошлаб сотилади.
“Булар асосан қўл меҳнати ёрдамида қилинади. Ҳамма деталларига алоҳида эътибор берамиз. Ролларнинг бурилишлари, эшикларнинг очилишлари ҳақиқий модели қандай бўлса, шундай қилишга ҳаракат қиламиз. Танланган модел қандай бўлса, ўшандай қилишга ҳаракат қиламиз”, – дейди Бахтиёр Имомов.
Автомобиллар чинор дарахтидан тайёрланади. Ҳозирда автомобилларга чет элдан ва маҳаллий аҳолидан харидорлар кўпаймоқда.
Қаҳрамонимиз мазкур ҳунарини ҳам шогирдларга ўргатиб, келажакда оммалаштириш ниятида.
Ёғоч машиналарни асосан совға сифатида харид қилиш мумкин.
Абдували Қурбонов,
Kun.uz мухбири
Тасвирчи ва монтаж устаси – Азизбек Исмоилов
Мавзуга оид
13:07 / 10.04.2024
2024 йилда ҳунармандларга қанча субсидия ажратилиши айтилди
13:24 / 24.01.2024
«Боламнинг боласини ҳам ўзимиз боқяпмиз» – тақдир синовларида енгилмаган кўзи ожиз инсоннинг изтироблари
09:00 / 27.11.2023
Орамиздаги одамлар: ярим танадаги бутун жон
12:05 / 03.11.2023