Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муродга етаклаган умид: Тошкентни кўришни орзу қилган фарғоналик аёл метрода ҳам сайр қилди
Kun.uz'нинг “Ҳаётий ҳикоялар” рукни қаҳрамони – олтиариқлик Зуҳрахон Орипова Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида президент томонидан “Жасорат” медали билан тақдирланганди. Бир қўлидан айрилган Зуҳрахон аянинг орзуларидан бири – Тошкентни кўриш, метрода юриш эди. Байрам арафасида аянинг бу орзуси ҳам ушалди.
“Kun.uz сайтига орзуларим ҳақида гапириб бергандим. Оддий бир Оқбўйра қишлоғида яшовчи бир ногирон аёлнинг орзуси ушалди. “Жасорат” медали билан мукофотланишим етти ухлаб тушимга ҳам кирмаганди.

Метрони ҳам айландим, умримда биринчи марта Тошкент шаҳрига саёҳат қилдим. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши томонидан Тошкент шаҳрини айланишим учун 8 кишилик махсус йўлланма берилди. Ёнимга турмуш ўртоғим ва қариндошларимни олиб шаҳар айландим. Кўрмаган жойларимни кўрдим.




Куни кеча вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров президент номидан кўксимга “Жасорат” медали тақиб қўйди. Пул мукофоти берди. Байрам арафасида кутилмаган ҳодисалар бўлиб кетди. Ҳалиям ишона олмаяпман. Бутун қишлоқ менга ҳавас қилиб табриклаб кетишяпти. Севинганимдан ногиронлигим ҳам эсимдан чиқиб кетди.

Узумларим пишяпти. Яхши нархга харидорлар келяпти. Насиб қилса яқинда узумларни сотамиз. Ҳовлимнинг бир чеккасига каттагина қилиб оғил қурдим. Қорамолларимни кўпайтирдим. Сабзи ўташ учун кунлик ишга чиқяпман, қиш учун молларга слос кўмиб қўйдик. Ҳадемай пахта теришга чиқиб кетамиз.

Хуллас, қишлоқ аёли тинмайди-да, болам-чақам дейди ҳар доим. Ҳаёт давом этяпти.
“Жасорат” медали кучимга куч қўшди. Энди “Ўзбекистон қаҳрамони” медали олишга ҳаракат қиламан”, дейди Зуҳра ая Орипова.
Сарвар Зиёев,
Сардор Мамиров,
Kun.uz
Мавзуга оид
19:21 / 04.09.2025
“15 кундирки боғча дарвозаси ёпиқ” – Олтиариқдаги давлат боғчасида болалар овқатдан заҳарланди
09:52 / 21.08.2025
“Деразани очолмаяпмиз” — Олтиариқда канализация Фарғона каналига оқизиляпти
17:15 / 06.05.2025
“Бунинг гашти бор”: уйида ипак қурти боқаётган оқбўйралик оила
11:00 / 04.05.2025