Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда эшак сўйиш билан шуғулланган яна бир хонадон аниқланди
Ҳолат юзасидан ҳудудга масъул бўлган ички ишлар бўлими ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва хотин-қизлар фаолига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган хонадонлардан бирида мунтазам равишда эшак сўйилаётгани ва масъуллар бу ҳолатга кўз юмиб келаётгани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.
Муносабатда ёзилишича, Ғузор тумани ҳокими, сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари Эшонқудуқ маҳалласи Абдуҳамид қишлоғида эшак сўйиш билан шуғулланган Н.Р.нинг хонадонда бўлишган.
Масъуллар Н.Р.нинг қўшнилари билан бирма-бир суҳбатлашганда улар аёлнинг яшаш хонадонида эшак сўйилаётгани ва у ердан чиқаётган бадбўй ҳиддан норози эканликларини билдиришган.
Шундан сўнг вазият мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинган. Ҳолат юзасидан ҳудудга масъул бўлган ички ишлар бўлими ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва хотин-қизлар фаолига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.
«Ўтказилган хизмат текширувлари натижасига кўра, мазкур ҳолат содир этилишига йўл қўйган мутасаддиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади», дейилади муносабатда.
Мавзуга оид
17:32 / 10.07.2026
Kun.uz суриштирувидан сўнг: Қашқадарёда эшак гўшти савдогари озодликдан маҳрум қилинди
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
22:01 / 13.06.2026